Муҳаммад Ибн Ғайлоний жоме масжиди.
Ҳисор силсила тоғларининг бир гузал бағрида жойлашган муқаддас Ғелон қишлоқининг таърихи улуғ соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг туғилган юрти булмиш Шаҳрисабз (қадимий “Кеш”) шаҳрининг Суғдийларга бориб тақалади.Утмишдаги Бобокалонларимиз кучли душманлардан узларини ҳимоя қилиш мақсадида Ҳисор тоғларининг баланд қисмларида табии шароит яшаш ва ҳимоя қилишга мос келадиган жойларга қалъалар қуриб олганлар. Мисол: Нондек қишлоқи яқинида “Журагон” қалъаси, Ғелон қишлоқида 5- жойга, Кул кишлоқида, Ҳазрати Султон тоғи ва Биби Ўлмас тоғларида қалъалар қурилгани маълумдир.
Ғелон қишлоқи утмишдаги суғдий халқи Макидониялик Александрнинг милоддан олдинги 327 йилдаги урушлари Муқаннаъ исёнини 773-780 милодий йилларга булиб утганлиги маълумдир. Муқаннаъ исёни Арабларнинг Хуросондаги Амири Муоз бинни Муслим ва Саид ибни Абдуллоҳ икки йил урушиб натижага келолмади, истефога чеқиб кетгандан сунг урнига Хуросонга Мусайяб амир булиб Саид билан биргаликда Муқаннаъ исённини босдириб йуқ қилади шундан кейинчалик эса Ғелонда Ислом дини жорий қилинади. Ислом динини таълим берувчи тарғиботчилари келиб урушлардан омон қолган ва таслим булган кишиларга таълим берилади. Ғелон қишлоқи атрофида ундан зиёд зиёратгоҳлар ва азиз жойлар мавжуддир. Шу жумладан Муҳаммад ибн Ғайлоний, “Дани Чот” мавзеъида, Маҳмуд ибн Ғайлоний ва Турки Туғён “Дари Мазор”мавзеъида, Хожа Босмоил Ғелон қишлоқининг беморхонасининг яқинидадирлар. Хожа Зайниддин Баззоз Пистамазор боғида, Хожа Аловиддин эса “Ниёзорат” мавзеъида булиб ҳар қайсилари узларига хос урганиб чиқилмаган тарихга эгадирлар.
Ривоят ва ҳикояларга қараганда Муҳаммад ва Маҳмуд ибн Ғайлонийлар Қуръони мажид ва Ҳадисшинослик илмларида кучли билимли кишилар булиб етишганлар, улар Қаъбатуллоҳга, ҳамда Мадинаи Мунавварага Ҳаж сафарини бажариб келиб Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васалламнинг) бир неча ҳадисларини туплаб келганлар, аммо улар пайғамбаримиз авлодларидан узоқроқ булганликлари учун туплаган ҳадисларни Муҳаммад Али ат-Тирмизийга ҳадия этганлар ва бу улуғ олимга бир миқдор таълим бериб устозлик мансабига эришганлар.
Ғелон қишлоқи қадимий денгиз урнига тоғ жинслари кучиб тушган жойига жойлашган булиб, шарқий қисмида Уммонхона тоғи виқор билан турибти,ота боболаримиз ва билимдон кишиларнинг айтилишича мазкур тоғнинг бағрида “Уммон” яъне денгиз мавжуд булиб унинг ҳисобидан тоғнинг урта белидан унлаб катта- катта чашма ва булоқлар қайнаб чиқиб Ғелон ва Кул халқини ичимлик ҳамда суғориш суви билан таъминлайди .
Ғелон қишлоқи аҳолиси қадимий Суғдий халқи аждодларидан иборат булиб тожик тилини сақлаб қолганлар. Қадимдан ҳозирги давримизга қадар илмда, ҳунармандликга, дурадгорлик,темирчилик, заргарлик, маданият, маърифат, ахлоқ деҳқончиликга ва бошқа жиҳатларга атрофдаги ҳамсоя халқлардан ижобий фарқлари бор.
Ғелон қишлоқида илм пешволари ҳам утмишдан ҳозирги даврга қадар узларининг турли диққатга молик хислатлари билан ажралиб турганлар. Бугунги истиқлол даврида ҳожи эшони Абдуҳалим эшони Абдусалом уғли, оталари эшони Абдусалом ибни эшони Абдулҳақ ва боболари эшони Абдулҳақ ибни мулло Ашур таълимотлари асосида бориб бир қанча муридларга диний маслаҳат, ҳамда адолат ва хақ йулини равшан қилишга раҳнамолик қилганлар ва қилмоқдалар.
Ғелон қишлоқида биринчи масжид қурилганига аниқ маълумот булмаса ҳам Муҳаммад Ибн Ғайлоний жоме масжиди қурилгани охирги маълум санаси 1853 йил деб далилий маълумотлар мавжуддир.